Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ЖЧ-2026 финали Месси учун Аргентина сафидаги сўнгги ўйин бўладими? Скалони жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони 19 июль куни Испанияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2026 финали 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси учун миллий жамоа сафидаги сўнгги учрашув бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Билмайман. Бу ҳақда умуман тасаввурим йўқ. Бу саволни менга эмас, Мессининг ўзига беришингиз керак.

Месси — тирик афсона, футбол тарихининг ажралмас қисми. Бу ҳақда гапира олишимнинг ўзи мен учун фахр. У 39 ёшида ҳам жаҳон чемпионати финалига чиқди — бу ақлбовар қилмас натижа! Шунинг учун ҳам Лео қилаётган ишларни қадрлашимиз керак», — деди Скалони.

Лионель Месси Аргентина миллий жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. 39 ёшли ҳужумчи миллий жамоа таркибида барча мусобақаларда 206 та учрашувда майдонга тушиб, 125 та гол урган. У Аргентина билан биргаликда 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:24, 18.07.2026.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик