Форвард Муҳаммад Салоҳ билан ишловчи агент Рами Аббос Исса матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Хабарларга кўра, 34 ёшли мисрлик футболчи «Бешиктош» билан келишувга эришган.
«Шахсан мен Салоҳ келаси мавсумда қаерда ўйнашини билмайман» — деб ёзди агент ижтимоий тармоқларда.
Айни пайтда Муҳаммад Салоҳ эркин агент ҳисобланади. 2025/2026 йилги мавсум якунлангач, мисрлик футболчи «Ливерпуль»ни тарк этди. Салоҳ «қизиллар» сафида тўққиз мавсум давомида тўп сурган.
Қўшимча қиламиз, «Бешиктош» 2026/2027 йилги мавсумда Туркия номидан Европа лигасида иштирок этади.













