Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Хави: "Бундай ўйинчи Испанияда ҳали бўлмаган, у — даҳо"

Баҳо:
+ | -

Испаниялик афсонавий собиқ футболчи ва мураббий Хави Эрнандес Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг ҳозирги юлдузи Ламин Ямал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Вингер яқиндагина 19 ёшини нишонлади, бироқ тез орада Европа ва жаҳон чемпионига айланиши мумкин. Мундиал финалида испанияликлар Аргентина билан тўқнаш келишади.

"Ламин — даҳо. Балки Испанияда ҳали бундай ўйинчи бўлмагандир. Биз уни 15 ёшида кашф этганмиз. Ўшандаёқ у ўзига хос эканлиги кўриниб турарди. У ўйинни жуда яхши тушунади, доимо тўғри қарорлар қабул қилади. Фавқулодда ўйинчи, ҳақиқий неъмат. Унда дунёнинг энг яхшиси бўлиш учун барча нарса мавжуд", — деди Хави якшанба куни бўлиб ўтадиган финал арафасида Radio Nacional de Espana радиосига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ламин Ямал "Олтин тўп" учун овоз беришда фақатгина Усмон Дембеледан ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 11:30, 18.07.2026.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик