Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Невилл Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг жамоа ўйин услуби ҳақидаги яқиндаги баёнотларига муносабат билдирди.
Инглизлар Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан мағлубиятга учрагач (1:2), «уч шерлар» устози тўпни назорат қилиш Англиянинг футбол ДНКсида йўқлигини айтган эди.
«Мен буни тушунмаяпман. Тухель тўп билан муомала қилишда кўпчиликдан устун бўлган Кобби Майнуни майдонга туширмади. У Букайо Сакани ҳам майдонга чиқармади, у ҳақда ҳам шундай дейиш мумкин. Бундан ташқари, у уйда Фил Фоден, Коул Палмер, Адам Уортон, Морган Гиббс-Уайт ва Трент Александер-Арнольд каби техникаси кучли ўйинчиларни қолдирди. У ўз авлодининг энг иқтидорли футболчиларидан воз кечди», — дея Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.













