«Фрайбург» клуби «Комо»дан таянч ярим ҳимоячиси Янник Энгельхардтнинг трансферини эълон қилди. 25 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзоланди.
Энгельхардт 2021-2023 йиллар давомида «Фрайбург» таркибида ҳаракат қилган, ўшанда у Германия учинчи лигасида иккинчи жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумни немис ярим ҳимоячиси Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубида ижара асосида ўтказди (33 та ўйин, 2 та гол, 2 та голли узатма ва 8 та огоҳлантириш).
«Фрайбург»га қайтганимдан жуда хурсандман. Бу ерда катта амбициялар бор, иш бошлашга интиқяпман», — деди ярим ҳимоячи.
Transfermarkt маълумотларига кўра, немис футболчисининг трансфер суммаси 7 миллион еврони ташкил этди. «Фрайбург» Европа лигасининг охирги мавсуми финалчиси ҳисобланади, чемпионатда эса жамоа бешинчи ўринни эгаллади.













