Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

ОФК Ҳиндистоннинг ФИФА U17 мезбонлиги учун курашда қўллаб-қувватламоқда

Баҳо:
+ | -

2017 йили бўладиган ўсмирлар (U17) ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ҳиндистон ҳам ариза топширган. Шунингдек, ушбу мусобақани Ўзбекистон, Ирландия ва ЖАР ҳам ўзида ўтказиш истагини билдирган. Мусобақа мезбонлигини аниқлаш бир нечта босқичлардан иборат бўлди. 30 сентябрь куни эса мезбонликка даъвогарлар давлат кафолатини ФИФАга тақдим этишлари лозим.

ОФК эса ушбу мусобақага мезбонлик борасида Ҳиндистонни қўллаб-қувватламоқда.

"ОФК Ҳиндистоннинг ўсмирлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилишини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ҳолат эса Ҳиндистон учун ўсмирлар ва ёшлар футболининг ривожида муҳим роль ўйнайди. Мусобақа Ҳиндистонга катта ҳаяжонни тақдим этган бўларди", дейди ОФК бош котиби Алекс Сусей Катманду шаҳрида бошланган Жанубий Осиё футбол федерацияси чемпионати арафасида.

Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси (БҲФФ) U17 ЖЧни қабул қилиш истагини билдирган, аммо у ҳали ФИФАга давлат кафолатини тақдим этмади.

"Бундай мусобақани ўтказишда давлатнинг ўрни юқори эканини биламиз. Давлатимиз бундай кафолатни беришини охирги дақиқаларгача кутамиз", дейди БҲФФ раҳбари.

Агар БҲФФ 30 сентябргача ушбу ҳужжатни ФИФАга топширмаса, у даъвогар мамлакатлар сафидан чиқади. ЖАР, Ирландия ва Ўзбекистон эса давлат кафолатини топшириб бўлди.

"Бизнинг дастлабки аризамиз (январь ойида) ҳукумат кафолати йўқлиги боис рад этилганди. Давлат кафолатисиз эса Ҳиндистон Жаҳон чемпионатини унутса ҳам бўлаверади", дейди БҲФФ президенти.

ФИФА эса ҳукумат кафолати таркибида солиқлардан озод қилиш, хавфсизлик, виза, валюта ва транспорт масалаларида кафолатларни талаб қилади.

Ҳиндистон ушбу мусобақани ўтказиш учун ариза топширганида ФИФА томонидан ҳам қўллаб-қувватланганди. Масалан, Зепп Блаттер Ҳиндистонни "уйқудаги гигант" дея атаб, мамлакат улкан салоҳиятга эга эканини таъкидлаганди.

"ФИФА Ижроқўм аъзоси бўлсам-да, ҳали ҳужжатлар тақдим этилмасдан туриб, ҳеч нарса дея олмайман", дейди БҲФФ президенти ва ФИФА Ижроқўми аъзоси бўлган Сунил Гулати.

Юқори айтилганидек, ОФК ҳам Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

"ФИФАдан Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашни сўрадим. Ҳиндистон бундай мусобақани ўтказишга муҳтож. Бундай мусобақа мамлакатда футболнинг кескин ривожланишига ёрдам беради", дейди Сусей.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ушбу йили БААда бўлиб ўтса, 2015 йилги мусобақани Чили ўзида қабул қилади.

Манба: www.indiatimes.com
Киритилди: 11:57, 14.09.2013.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.