Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Жокович Мессидан спортдаги босимни қандай енгиши ҳақида сўради

Баҳо:
+ | -

«Катта дубулға» туркумидаги 24 карра чемпион, сербиялик теннисчи Новак Жокович Нью-Йоркда бўлиб ўтган Fanatics Fest фестивалида Аргентина терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Мессига спортдаги босимни қандай енгиши ҳақида савол берди.

Новак Жокович:
— Сен спортдаги босимни енгишни қандай ўргандинг?

Лионель Месси:
— Биз болалигимиздан футбол ўйнаш ва қаерда бўлмасин ундан завқ олиш истаги билан улғайганмиз. Ростини айтсам, босим ҳақида деярли ўйламасдим. Мен учун майдонга чиқиш, ўйиндан лаззат олиш ва ғалаба қозониш табиий ҳолат эди.

Биз рақобатни яхши кўрамиз ва доимо ғалаба қозонишни истаймиз. Бироқ шу билан бирга футбол жамоавий ўйин эканини, рақиб ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишини ва ҳар доим ҳам ютиб бўлмаслигини тушунамиз.

Вақт ўтиши билан англадимки, спортда мағлубиятлар ғалабалардан кўпроқ бўлар экан. Ана шу ҳақиқатни қабул қилиш менинг ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида ўсишимга ёрдам берди.

Маълумот учун, Fanatics Fest — спорт мухлислари ва поп-маданият ишқибозлари учун ташкил этиладиган йирик тўрт кунлик фестиваль бўлиб, у Нью-Йорк шаҳридаги Javits Center мажмуасида мунтазам равишда ўтказилади. Унда жаҳон спорти юлдузлари, етакчи лигалар ва коллекционерлар билан бир қаторда мусиқачилар ҳамда геймерлар ҳам иштирок этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:03, 18.07.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик