«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини матбуот мунтазам равишда «Реал» билан боғламоқда. Шунга қарамай, Мадрид суперклубида 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича аниқ режалар йўқлиги ҳақида маълумотлар бор.
Шу билан бирга, The Athletic нашрининг ёзишича, «Реал»да Родри атрофидаги миш-мишлардан норозилик кайфияти мавжуд.
«Клубда бу ёз давомида Родрининг исми «Реал» билан доимий равишда боғланаётганидан норозилар. Шу билан бирга, «Реал»нинг айрим етакчиларига яқин манбалар унинг жамоага ўтиши ажойиб кучайиш бўлишини таъкидлашмоқда», — дейилади хабарда.
Родри ҳозирда Жаҳон чемпионати финалига тайёргарлик кўрмоқда — Испания ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага қарши майдонга тушади.













