Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Жоао Педро «Барселона»га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро бу ёз «Барселона»га ўтмайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, бразилиялик форвард каталонияликлар клубининг режаларига кирмайди. Ҳатто «кўк-анорранглилар» «Атлетико»дан Хулиан Альваресни трансфер қила олмаган тақдирда ҳам, бу ўтиш амалга ошмайди. Бундан ташқари, «Челси» ёзги трансферлар ойнасида ўз футболчисини сотишни режалаштирмаяпти — бундай вариант нореал деб баҳоланмоқда.

Жоао Педро 2025 йилда «Брайтон»дан 63 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2033 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «кўклар» сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 01:07, 19.07.2026.
Ўқилди: 2788 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик