Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Тоттенхэм» 75 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» вингерини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» «Манчестер Сити» вингери Савиньо билан шартнома имзолашга яқинлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил этади. Савиньо бироз аввалроқ ижтимоий тармоқларда чамадон суратини жойлаштириб, «кўнгил очишга отланаётгани» ҳақида изоҳ қолдирган ва янги жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтирган эди.

Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи паст натижа қайд этди: у барча клуб турнирларида 36 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўнга яқин ўйинни ўтказиб юборган эди.

Таъкидлаш жоизки, «Тоттенхэм» ёзги трансферлар учун аллақачон 230 миллион евро атрофида маблағ сарфлаб бўлди.

Киритилди: 01:14, 19.07.2026.
Ўқилди: 1880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик