Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Сака: «Албатта, кўпроқ ўйнашни истардим»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Букайо Сака ЖЧ–2026 якунларига баҳо бериб, турнирда кутганидан камроқ ўйин амалиётига эга бўлганидан афсусдалигини билдирди.

Сака жаҳон чемпионатида фақат учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳсни (6:4) тўлиқ ўтказди ва ушбу учрашувда хет-трик қайд этди. У Аргентинага қарши ярим финал баҳсида (1:2) эса захирада қолдирилган эди.

Умуман олганда, «Арсенал» футболчиси ЖЧ–2026да еттита ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

«Албатта, кўпроқ ўйнашни истардим. Лекин ҳозир бу ҳақда гапирадиган вақт эмас. Мен майдондаги ўйиним билан жавоб беришга ҳаракат қиламан. Энди барчаси ортда қолди, олдинга ҳаракат қиламиз», — деди Сака.

Ундан «Арсенал» мухлислари унинг ўйини ва голларидан мамнунми, деб сўрашганда, футболчи шундай жавоб берди:

«Ҳа. Мен яхши спорт формасидаман, ҳақиқатан ҳам яхши ҳолатдаман».

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ–2026ни учинчи ўрин билан якунлади. Франция эса тўртинчи ўринни эгаллади. Турнир ғолиби Испания ва Аргентина ўртасидаги финал баҳсида аниқланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:05, 19.07.2026.
Ўқилди: 376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик