Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Рэшфорд Англиянинг ЖЧ-2026даги иштирокига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд ЖЧ-2026 турнирида Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Инглизлар 6:4 ҳисобида зафар қучиб, мундиалнинг бронза медалига эга чиқишди. «Қизил иблислар» вакили турнирдаги охирги ўйинда голли узатмага муаллифлик қилди.

«Футболда муқаррар бир нарса бор — бу йўлдаги муваффақиятсизликлар. Аргентинадан учралган мағлубият жиддий зарба бўлди, аммо биз олдинга интилишимиз ва эришган ютуқларимизни қадрлашимиз керак. Биз жуда яқин эдик, аммо, афсуски, бу сафар ҳам насиб қилмади. Бугун биз тўғри муносабатда бўлдик ва Франция билан ажойиб ўйин кўрсатдик, натижада учинчи ўринни эгаллаб, мухлисларимизга табассум ҳадя этдик. Бу жамоанинг бир қисми эканимдан хурсандман. Бизга ишонишда давом этинг — бизнинг ҳам вақтимиз келади. Энди дам олиш, ҳаммасини сарҳисоб қилиш ва энг яхши ҳолатда қайтиш керак», — деб ёзди Рэшфорд ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Англия Аргентинага имкониятни бой берганди (1:2).

Киритилди: 10:54, 19.07.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик