"Ювентус" яримҳимоячиси Артуро Видаль бир мунча вақт олдин "Бавария"дан тушган таклифни рад этганини маълум қилди.
"Ўз вақтида "Бавария" мени ўз сафига чорлаганди. Аммо бу борада ҳечам афсус тортмайман. Аминманки, жуда тез орада "Ювентус" Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритади. Бизда яхши раҳбарият, ажойиб футболчилар ва буюк мураббий бор", деди Видаль goal.com`га берган интервьсида.













