Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Маскерано: «Месси — бу ўйиннинг ҳақиқий эгаси»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано 39 ёшли ҳужумчи Лионель Мессининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйин савияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«МЛСда футбол шиддатли, аммо кўпчилик бу чемпионатни паст баҳолайди. Ўтган мавсумда «Интер Майами» 58 та ўйин ўтказди. Лео шуларнинг 90 фоизида иштирок этди. У майдонда жуда кўп дақиқаларни ўтказди.

Месси бунга атайлаб тайёргарлик кўрганди, у ҳаммасини жуда яхши тушунарди. Лео доимо футбол билан яшаган ва бу спорт турининг ҳақиқий эгаси бўлиб қолмоқда. У англияликларга қарши кечган ярим финалда ақлбовар қилмас даражада яхши ўйнади», — дея Маскеранонинг сўзларини келтиради Ole.

Мундиалда Месси саккизта гол уришга эришди. Аргентина 19 июль куни финалда Испанияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:26, 19.07.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик