Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Лаутаро Мартинеснинг отаси ҳужумчи «Интер»ни тарк этмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг отаси ўғлининг келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўғлим бутун қалбини «Интер»га бағишлаган. «Интер» мухлислари ҳам унга ўз меҳрларини беришди. У бу клубга жуда кўп нарса берди. Унинг «Интер» билан ришталари жуда мустаҳкам», — деди форварднинг отаси.

Лаутаро Мартинес 2018 йилда «Расинг»дан 25 миллион евро эвазига «Интер»га ўтган эди. Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи клуб миқёсида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали Мартинеснинг трансфер қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:13, 19.07.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик