«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лионель Мессининг ЖЧ-2026 турниридаги ўйини у учун ёқимли сюрприз бўлганини таъкидлади. Таркибида 39 ёшли ҳужумчи бўлган Аргентина терма жамоаси бугун жаҳон чемпионати финалида Испания билан тўқнаш келади.
«Тўғрисини айтсам, менимча, у ҳаммамиз кутгандан кўра яхшироқ ўйнамоқда. У жуда тетик кўриняпти. У ўта ақлли футболчи ва ўйинлар тақдирини ҳал қиляпти», — деди Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.













