«Тоттенхэм» собиқ бош мураббийи Харри Реднапп Томас Тухель ўрнига Англия терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган мутахассислар ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. Немис мутахассиси қўл остида «уч шерлар» 2026 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
«Англия терма жамоасини бошқариш имкониятини кўриб чиқиши мумкин бўлган Эдди Хау ва Фрэнк Лэмпард каби мураббийлар бор. Улар Томас Тухель каби натижаларга эриша олишига ишончим комил.
Ўзимизни алдамайлик. У бизни янги даражага олиб чиқмади. Аслида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Биз финалга чиқмадик», — дея Реднаппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Eurofoot нашри Sky Sports-га таяниб.













