Туриннинг «Ювентус» клуби «Монако» ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогун учун пойгада етакчиликни қўлга олди. 25 ёшли форвардга бўлган қизиқиш унинг Жаҳон чемпионати — 2026 даги учта гол урган ўйинидан сўнг кескин ошди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Франция клуби қатъий молиявий шартлар қўйган ва футболчини 50 миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйиб юбормоқчи эмас. Италия грандидан ташқари, америкалик футболчининг трансфери атрофидаги вазиятни Дортмунднинг «Боруссия»си ва Англиянинг «Сандерленд» клублари ҳам фаол кузатиб бормоқда.
Якунланган 2025/26 йилги мавсумда Фоларин Балогун барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.













