Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Пьерлуиджи Коллина Винчичнинг ЖЧ-2026 финалига тайинланганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина 2026 йилги жаҳон чемпионати финалига ҳакам танланиши борасида ўз фикрини билдирди. Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашувни словениялик ҳакам Славко Винчич бошқариб боради.

«Ҳар сафар бу ҳақда гапирганимда баданим жимирлаб кетади. Мен бу эркаклар ва аёллар йиллар давомида нималар қилишганини, нималарни қурбон қилишганини — жумладан, оиласи билан ўтадиган вақтни фидо қилишганини биламан. Мен Винчичдан худди шундай реакцияни кутгандим; ўзим ҳам вақтида айнан шундай туйғуларни бошдан кечирганман.

Винчич — ажойиб ҳакам; у финалга тайинланганига худди мен 2002 йилда бўлганидек муносабат билдирди… У гўзал йўлни босиб ўтди. Мен у учун ҳам, бу ерда бўлган бошқа барча қатори хурсандман; танлов қилиш осон бўлмади», – дея Коллинанинг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирмоқда.

Киритилди: 19:18, 19.07.2026.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик