Бугун Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 финалида Испанияга имкониятни бой бериб (0:1), жаҳон чемпиони мақомини сақлаб қола олмади ва ўз тарихидаги навбатдаги ҳал қилувчи баҳсда мағлубиятга учради.
Месси иштирокидаги жамоа шу кунга қадар йирик турнирларнинг 9 та финалида майдонга тушган. Ушбу баҳсларда терма жамоа 2021 ва 2024 йилги Америка кубоклари, 2022 йилги Финалиссима ҳамда 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Бироқ Месси бошчилигидаги Аргентина 2007, 2015 ва 2016 йилги Америка кубоклари финаллари, шунингдек, 2014 йилги жаҳон чемпионати ва ЖЧ-2026 финалларида мағлубият аламини тотиб кўрган.













