Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри жаҳон чемпионати финалида Аргентина устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
«Жамоа ўзини ажойиб тарзда кўрсатди. Биз — жаҳон чемпионларимиз. Буни овоз чиқариб айтишнинг ўзи ҳайратланарли. Мен учун бу энг оғир жаҳон чемпионати бўлди. Биз улкан ҳурматга лойиқ Аргентина терма жамоасини мағлуб этдик. Рақиб сафида барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси [Лионель Месси] тўп суради. Фақатгина шундай синовлардан ўтган инсонларгина бу ғалаба мен учун қай даражада муҳим эканлигини тушунишлари мумкин», – деди Родрининг сўзларини келтиради журналист Бен Джейкобс.
«Манчестер Сити»нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Финалда у майдонда 99 дақиқа ҳаракат қилди.













