Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Испания терма жамоасини жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади.
Испанияликлар ЖЧ-2026 финал ўйинида Аргентинани мағлуб этди (1:0).
«Чемпионлар! Табрикларни қабул қил, Испания! Европа сен билан бирга байрам қилмоқда», – деб ёзди фон дер Ляйен ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ у жаҳон чемпионати финалига таклиф олгани, бироқ иш жадвали туфайли унга бора олмагани хабар қилинган эди.













