Испания терма жамоаси ва "Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин нимага эришишни истаётганини маълум қилди.
25 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши 1:0 ҳисобидаги финалда дебют қилди ва 99-дақиқада, Ферран Торрес гол уриши олдидан захирадан майдонга тушди.
"Ямал, Ольмо, Педри ва Гави билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш бизнинг кейинги мақсадимиз", деди Эрик Гарсия Испания ғалабасини нишонлаш пайтида.
Ўтган мавсумда "Барселона" чорак финалда "Атлетико Мадрид"га ютқазиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лигада ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади.













