Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Мартин Киоун «Арсенал»га қайси позициияларни кучайтириш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Мартин Киоун жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлайманки, жамоага ўйинни бошқара оладиган яна бир ярим ҳимоячи керак. Шунингдек, чап қанот вингерини сотиб олиш талаб этилади. Клуб янги ҳужумчи учун ҳам трансфер бозорига чиқишини истисно қилмаган бўлардим.

Аксарият футболчилар «Арсенал»га ўтишни хоҳлайди, лекин энг муҳими — амалдаги таркибдаги муҳим ўйинчилар билан шартномаларни узайтиришга эришишдир», — дея Киоуннинг сўзларини келтиради Англия оммавий ахборот воситалари.

Ўтган мавсумда «канонирлар» 22 йил ичида илк бор Премьер-лигада ғолиб чиқиб, «Манчестер Сити»ни етти очкога ортда қолдирган эди. Чемпионлар лигасида эса Микель Артета шогирдлари финалга қадар етиб бориб, унда «ПСЖ»га имкониятни бой беришганди.

Киритилди: 11:08, 21.07.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик