«Реал Сосьедад» ҳужумчиси Микель Оярсабаль Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлар доирасига тушди.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «канонирлар» учун устувор вариант Мадриднинг «Атлетико» клубидан Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда, бироқ аргентиналик футболчини ўз томонига оғдириб олиш қийин кечади, шу боис инглиз гранди раҳбарияти испан футболчисини ҳам кузатиб бормоқда. 29 ёшли футболчи «Реал Сосьедад»да бахтли, аммо жамоани ўзгартириш имкониятини ҳам истисно қилмайди.
Оярсабаль билан шартномага 75 миллион евро миқдоридаги товон пули киритилган, Transfermarkt портали эса ҳужумчининг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Яқинда Микель Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди.













