Испания миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Мерино ўтиб кетган ЖЧ-2026 турниридаги триумф ҳақида фикр билдирди. Финал ўйинида «қизил фурия» Аргентинани кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Шунчаки ҳайратланарли. Бу жуда гўзал лаҳза. Ушбу ёшлар билан ҳозирда Испанияда олтин авлод шаклланди. Жаҳон кубогини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Биз энг кучли жамоа эканимизни биламиз. Терма жамоамиз юқори класс кўрсатди ва муносиб тарзда ғалаба қозонди», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини Sky Sports келтирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Испания терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионига айланди. «Қизил фурия»нинг илк муваффақияти 2010 йилга тўғри келади.













