ФИФА статистик маълумотлар асосида ЖЧ–2026нинг энг яхши футболчиларини аниқлади. Турнир иштирокчилари ҳужумкор, яратувчанлик ва ҳимоявий ҳаракатлар бўйича 0 дан 10 баллгача баҳоланди.
Дарвозабонлар орасида ҳимоявий ҳаракатлар бўйича Португалия посбони Диогу Кошта энг юқори натижани қайд этди. У бешта учрашувда 19 та сейв амалга ошириб, 8,44 балл олди.
Қизиғи, Португалия ЖЧ–2026ни нимчорак финалдаёқ тарк этган. Жамоа ушбу босқичда кейинчалик жаҳон чемпионига айланган Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Тўпга эгалик қилиш ва у билан муомала кўрсаткичи бўйича эса Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд энг яхши деб топилди.













