Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

АҚШда ЖЧ-2026 вақтида тақиқланган ҳудудга кирган 1600 га яқин дрон аниқланди

Баҳо:
+ | -

АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Жаҳон чемпионати давомида парвоз қилиш тақиқланган ҳаво ҳудудида 1 600 га яқин дронни аниқлади ва улардан 700 тасини мусодара қилди. Бу ҳақда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) раҳбари Кеш Пател маълум қилди.

“Турнир охирига келиб ёпиқ ҳаво ҳудудида 1 600 га яқин учувчисиз аппарат аниқланди ва уларнинг 700 дан ортиғи олиб қўйилди”, деб ёзади Пател ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

ФҚБ раҳбарининг таъкидлашича, мусобақанинг 39 куни давомида ўтказилган жами 104 та учрашувга 6,8 миллион томошабин ташриф буюрган.

“ФҚБ тарихдаги энг йирик спорт тадбири хавфсизлигини таъминлаш мақсадида федерал, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан туну кун ишлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзаро разведка маълумотлари билан алмашиб, ўйин ўтказиладиган жойларни ҳимоя қилди ва мухлислар хавф остида қолишидан олдин таҳдидларни бартараф этди”, дея қўшимча қилади бюро раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания терма жамоаси қўшимча бўлимларда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир чемпионига айланди. Тарихда илк бор 48 та миллий жамоа иштирок этган мазкур Жаҳон чемпионатига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:43, 21.07.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик