"Борнмут" ҳужумкор ярим ҳимоячи Алекс Скотт учун "Челси"нинг яқинда берган таклифини рад этди.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "кўклар" футболчи учун 60 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул тўлашга тайёр эдилар, бу ҳозирги курс бўйича 70 миллион евродан ошади. Бироқ, "гилослар" раҳбарлари бу таклифдан қониқмадилар.
21 июль, сешанба куни инсайдер Фабрицио Романо Скотт "Борнмут"нинг янги шартнома таклифини рад этганини хабар қилди.
Ёш ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Борнмут" сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













