Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси ЖЧ-2026нинг энг яхши 10 нафар футболчисини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (AIPS) талқинига кўра, Жаҳон чемпионати–2026нинг энг яхши футболчиси деб Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси топилди.

Овоз беришда 121 мамлакатдан 472 нафар спорт журналисти иштирок этди. Якунларга кўра, 39 ёшли аргентиналик 1179 очко тўплади. Месси мусобақани 8 та гол билан якунлаб, турнир тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни 717 очко жамғарган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллади. У мусобақада 10 та гол уриб, Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

Учинчи поғонадан Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жой олди. У 470 очко тўплади.

Тўртинчи ўринни Норвегия вакили Эрлинг Холанд (460 очко), бешинчи ўринни эса Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал (304) эгаллади. Турнирнинг расман энг яхши футболчиси деб топилган Родри (Испания) 285 очко билан олтинчи, Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья эса 189 очко билан еттинчи бўлди.

Кучли ўнликдан шунингдек Англия вакили Харри Кейн (130), Испания ҳужумчиси Микель Оярсабаль (118) ва Франция терма жамоаси футболчиси Майкл Олисе (91) ҳам ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати–2026 финалида Испания Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:57, 22.07.2026.
Ўқилди: 1996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4387]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2750]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2611]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2487]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1749]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1707]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1600]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1541]

Флик «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Барселона» таркибига ўзгартиришлар киритади [1477]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик