Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ливерпуль»нинг уч юлдузи йиғинни ўтказиб юборади: Ираола таркибдаги вазиятга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола жароҳат олган футболчиларнинг ҳолати ва жаҳон чемпионатида иштирок этган ўйинчиларнинг қайтиш муддатлари ҳақида гапириб берди. Ҳозирда жамоа АҚШда ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди.

Ираоланинг сўзларига кўра, «қизиллар»нинг бир нечта аъзоси жиддий жароҳатлардан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

«Бизда жуда жиддий жароҳат олган футболчилар бор, уларга тикланиш учун вақт керак. Стефан Байчетич ва Ватару Эндо умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтишга яқин турибди ва ишни қисман бошлашади», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради LiverpoolEcho.

Унинг таъкидлашича, қолган жароҳатланганлар орасида биринчи бўлиб Жованни Леони майдонга қайтиши керак. Кейинроқ Конор Брэдли ва Уго Экитике соғайиши кутилмоқда.

«Леони сафга қайтишга энг яқини, ундан сўнг Конор ва Уго келади — уларнинг ҳолатида гап тахминан икки ой ҳақида бормоқда», — дея қўшимча қилди Ираола.

«Яқинда жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаган айрим футболчилар сафимизга кечроқ қўшилишига қарор қилдик. Улар биз билан ишлашни қанчалик эрта бошлашса, талабларимизни шунчалик тез тушуниб олишади», — деди Ираола.

Алиссон, Коди Гакпо ва Виржил ван Дейк тайёргарликни Ливерпулдаги машғулот марказида алоҳида тарзда бошлашади.

«Виржил, эҳтимол, ўтган мавсумда Европа футболчилари орасида энг кўп майдонда ҳаракат қилган ўйинчи бўлса керак. Унинг бу ерга келишидан кўра, Ливерпулда иш бошлаши мантиқан тўғрироқ», — деб тушунтирди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ираола июнь ойида истеъфога чиқарилган Арне Слотнинг ўрнини эгаллаб, ўз лавозимига киришган эди.

Киритилди: 13:18, 22.07.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик