Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Клопп Германия терма жамоасида ишлаш учун мураббийлар штабини шакллантирмоқда

Баҳо:
+ | -

Свен Бендер Юрген Клоппнинг Германия терма жамоасидаги ёрдамчиси этиб тайинланишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, музокаралар якуний босқичда. Шунингдек, Клоппнинг штабига унинг кўп йиллик ёрдамчилари Питер Кравиц ва Пепейн Лейндерс ҳам кириши керак.

37 ёшли Бендер июль ойи бошида «Унтерхахинг» клубини тарк этди, у ерда футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг ишлаб келаётган эди. Илгари у Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида Клопп қўл остида тўп сурган, икки марта Германия чемпиони ва бир марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Фаолиятини якунлагач, Бендер «Боруссия»да Эдин Терзич ва Нури Шаҳиннинг мураббийлар штабида ишлаган, шунингдек, Германия U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Питер Кравиц германиялик мутахассис билан бирга «Майнц», Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпуль»да бирга ишлаган. Пепейн Лейндерс ҳам узоқ вақт давомида «Ливерпуль»да Клопп штабидан жой олиб, бош мураббий ассистенти лавозимини эгаллаган. 2024 йилда у Австриянинг «Ред Булл Зальцбург» клубида бош мураббий сифатида ишлаган эди.

Клопп шу ҳафтадаёқ Германия футбол иттифоқи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ва жума куни миллий жамоанинг янги бош мураббийи сифатида расман таништирилиши кутилмоқда. У ушбу лавозимда Юлиан Нагельсманннинг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 15:47, 22.07.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик