Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Рожерс «Челси»да ўзига рақам танлади

Баҳо:
+ | -

Яқинда Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Морган Рожерснинг харид қилинганини эълон қилди. «Астон Вилла» англиялик футболчи учун тахминан 137 миллион евро олди. «Аристократлар» тарихидаги энг қимматбаҳо янги футболчи «Челси» либосида қайси рақам остида майдонга тушишини аниқлаб олди.

Англия клубининг расмий сайтида хабар қилинишича, Рожерс 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сафида тўп сурган 17-рақамни танлади. Илгари «Челси»да ушбу рақам остида ҳужумчилар Эден Азар, Педро, шунингдек, ярим ҳимоячи Матео Ковачич ҳаракат қилишган.

Ўтган мавсумда 23 ёшли Рожерс «Астон Вилла» сафида барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 12 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 15:58, 22.07.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик