Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Бухоро» ўз майдонига қайтмоқда, аммо ПФЛ огоҳлантириш берди

Баҳо:
+ | -

Бухоро футбол академиясига қарашли стадион чими билан боғлиқ муаммо сабаб ушбу арена вақтинчалик Суперлига стадионлари рўйхатидан чиқарилган эди. ЎзПФЛ матбуот хизмати стадион аҳволи ва кейинги учрашувлар тақдири бўйича расмий маълумот берди.

Ташкилот хабарига кўра, чим парваришига бўлган лоқайдлик сабаб катта маблағ эвазига янгиланган майса ҳолатида жиддий салбий ўзгарнишлар кузатилган. Бухоро футбол академияси стадиони парвариши учун зарур техникани харид қилиш масаласи асоссиз равишда кечиктирилган.

Шунга қарамай, Лига мухлислар манфаатини инобатга олиб, «Бухоро» клубига мавсумни ўз шаҳрида бошлашга рухсат берган эди. Бироқ кейинчалик бу ишонч оқланмагач, Суперлига 13-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Бунёдкор» учрашуви нейтрал майдонга кўчирилди.

Маълум қилинишича, майса учун махсус техника яқин кунларда Бухоро шаҳрига етиб келади. Эндиликда ушбу техникадан фойдалана оладиган соҳа мутахассислари танқислигини бартараф этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

«Лига Бухородаги стадион чими ҳолатини тўлиқ мониторинг қилиб бормоқда ва эндиликда Суперлига 15-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Локомотив» учрашуви Бухоро футбол академиясида ўтказилишига рухсат берилади. Бироқ майса парвариши бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмаса, 17-турдаги «Бухоро» — ОКМК учрашуви ва ундан кейинги ўйинлар учун стадион яна ман этилади», — дейилади Лига хабарида.

ЎзПФЛ бухоролик футбол ишқибозларининг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, вилоят мутасаддилари, футбол ассоциацияси ҳамда клуб масъулиятни тўлиқ ҳис қилишига ва майдон аҳволига бўлган муносабат ижобий томонга ўзгаришига умид билдирган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:31, 22.07.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик