Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Уго Виана: «Фоден академиямиздаги энг яхши фазилатларни ўзида мужассам этган»

Баҳо:
+ | -

Яқинда «Манчестер Сити» ярим ҳимоячи Фил Фоден билан меҳнат шартномаси узайтирилганини эълон қилди. «Шаҳарликлар» академияси тарбияланувчиси жамоада яна тўрт мавсум қолади.

Инглиз клуби спорт директори Уго Виана клуб матбуот хизматига берган интервьюсида 26 ёшли футболчи билан янги шартнома имзоланганига изоҳ берди.

«У академиямиздаги энг яхши фазилатларни ўзида мужассам этган. Фил ноёб иқтидор соҳиби бўлиб, унинг майдондаги ижодкорлигини томоша қилиш инсонга завқ бағишлайди. Аммо у эришган барча муваффақиятлар эътиборни бир жойга жамлаш, ўз ишига бағишловчилик ва камтарлик, ҳар бир сонияда тинмай меҳнат қилиш ҳамда мураббийлар ва жамоадошларидан олаётган барча билимларни ўзлаштиришсиз мумкин бўлмас эди. У ҳамон ривожланишда давом этмоқда ва биз Филнинг яқин йилларда янада қандай юқори даражадаги футболчига айланишини интиқлик билан кутяпмиз», — деди Виана.

Фоден «Манчестер Сити» либосида 6 марта АПЛда, 3 марта Англия кубогида ва 5 марта Англия Лига кубогида зафар қучган. Шунингдек, футболчининг совринлар коллекциясида Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 17:56, 22.07.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик