Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Де Дзерби: «Тоттенхэм» Премьер-лиганинг энг юқори ўринлари учун курашишга муносиб деб ҳисоблайман

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм Хотспур» бош мураббийи Роберто Де Дзерби клубдаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, «Тоттенхэм» Премьер-лиганинг энг юқори ўринлари учун курашишга муносиб. Премьер-лига жуда мураккаб мусобақа эканини жуда яхши биламан, аммо агар футболчиларда кучли мотивация, майдонда ва майдондан ташқарида яхши ташкилотчилик бўлса, тинмай ва тўғри меҳнат қилиш орқали якунда ўз мақсадингга эришасан.

Зиммамда катта масъулиятни ҳис қиляпман, чунки «Тоттенхэм»даги фаолиятим бошланишидаёқ мухлислар мени жуда яхши кутиб олишди ва яхши кўриб қолишди. «Тоттенхэм» мураббийи бўлиш — бу катта завқ. Шу билан бирга, натижалар кўрсатиш, трибунада ўтирган ва майдондаги мухлисларда фахр туйғусини уйғотиш ҳамда буюк «Тоттенхэм»ни барпо этиш борасида катта масъулиятни туяяпман», — дейди Де Дзерби клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 19:13, 22.07.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик