«Ливерпуль» Магнес Аклиуш трансфери бўйича «Монако»га сўров юборди.
Sky Sports хабарига кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер учун очиқлигини суриштиришган. Аклиуш учун асосий даъвогар «ПСЖ» ҳисобланади, аммо «Монако» парижликларнинг бир нечта таклифини рад этди, уларнинг охиргиси 40 миллион еврони ташкил қилган эди.
Олдинроқ монегасклар футболчини 50–55 миллион еврога баҳолаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Лига 1 нинг ўтган мавсумида Аклиуш 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.













