Франциянинг «ПСЖ» клуби 25 ёшли бельгиялик Шарль де Кетеларе билан шартнома имзолаш имкониятини баҳоламоқда. Бу ҳақда футбол инсайдери Саша Тавольери хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотига кўра, де Кетеларе парижликларнинг энг устувор трансфер мақсадлари қаторига кирмайди, балки муқобил вариантлардан бири сифатида қаралмоқда. Жаҳон чемпионатида де Кетеларе 3 та гол уришга эришди — АҚШга қарши ўйинда (4:1) дубль қайд этди ҳамда мундиалда Испания дарвозасини ишғол қила олган ягона футболчига айланди (1:2).
Ярим ҳимоячи 2023 йилдан бери «Аталанта» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда бельгиялик футболчи клуб сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













