Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ЖЧ-2026 финалида Испанияга қарши ўйиндан сўнг (0:1) Аргентина терма жамоаси футболчиларининг ўзини тутишига муносабат билдирди.
«Бу сизни ҳайратда қолдирдими? Мени эса йўқ. Биз Аргентина томонидан илгари ҳам бу каби ҳолатни кўрганмиз. Бу шунчаки сиз кўришни хоҳлаган муносабат эмас. Мусобақанинг аввалги босқичида улар Англияни чиқариб юборишганида ҳам шунга ўхшаш хулқ-атворни кузатган эдик.
Бу ачинарли. Агар футбол ўйинида мағлуб бўлсангиз, мағлубиятни муносиб тарзда қабул қилиб, майдонни тарк этишингиз керак. Улар томонидан бу жуда хунук кўринади», — дейди Рунининг сўзларини BBC.
Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳакамнинг якуний хуштагидан сўнг майдонда Паредес иштирокида жанжал келиб чиқди. Аргентиналик футболчи аввалига испанияликлар ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг бўйнидан ушлади, сўнг шеригини ҳимоя қилишга уринган ярим ҳимоячи Гавини итариб юборди.













