Бекободнинг «Металлург» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.
Бунгача клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мирзаев ўрнига расман Шавкат Саидов тайинланди.
Маълумот учун, 1976 йил 8 августда таваллуд топган Шавкат Саидов профессионал футболчилик фаолиятида ҳам 2000, сўнгра 2004 ва 2005 йилларда «Металлург» ПФК шарафини ҳимоя қилган.
Кейинчалик ўзбек футболининг тажрибали мутахассисларидан бири бўлган Саидов клуб тизимида маълум вақт ишлаган, техник директор сифатида ҳамда бир неча йил мобайнида бош директор лавозимларида фаолият олиб борган.
Ишониб қоламизки, ушбу тайинлов «Металлург» профессионал футбол клуби равнақи йўлидаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлади. Шавкат Саидов ўз тажрибаси билан «Металлург»нинг аввалги мавқеини тиклашда ўз ҳиссасини қўша олади.













