Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Менга бошқа клублар керак эмас»: Карим Адейеми фақат «Барселона»га ўтишни истаган

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клуби вингери Карим Адейеми билан шартнома имзоланганини тез орада эълон қилади.

24 ёшли футболчи бугун «кўк-анорранглилар»нинг янги ўйинчиси сифатида таништирилади, бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапорта маълум қилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, футболчининг ўзи айнан «Барселона»га ўтишни қатъий талаб қилган.

«Мен Англияга боришни хоҳламайман, мени бошқа клублар ҳам, «Боруссия» билан янги шартнома ҳам қизиқтирмайди. Менинг орзум — «Барса». «Барса»га ўтишимни ҳал қил», — дея Адейемининг агенти Жорже Мендешга айтган сўзларини келтиради инсайдер.

Германиялик футболчи «арилар» сафида жами 146 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 36 та гол ва 25 та голли узатма ёзиб қўйган.

Киритилди: 12:11, 23.07.2026.
Ўқилди: 179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик