«Ал-Ҳилол»нинг чап қанот ҳимоячиси Жоау Канселу тез орада «Барселона»га қайтиши мумкин.
32 ёшли футболчи фақат «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилишни истамоқда ва клублар ўзаро келишиб олишига умид қилмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, вазият тез орада ойдинлашади — Каталония клуби битимни иложи борича тезроқ якунлашга ҳаракат қилмоқда.
Жоау Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида, шунингдек, 2023/24 йилги мавсумда «Барселона» сафида тўп сурган эди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам португалиялик футболчи Ла Лига гранди билан фақат ижара шартномаси орқали боғланган эди.
Машҳур Transfermarkt порталида футболчининг нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси эса кейинги йилнинг ўрталарида тугайди.













