Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Дарвин Нуньес «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр.

27 ёшли футболчи Хулиан Альварес трансфери амалга ошмай қолган тақдирда «кўк-анорранглилар» учун муқобил вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, уругвайлик футболчи Каталония гранди учун ҳамёнбоп ва манфаатли вариант бўла олишига амин. Футболчи ва унинг агенти вазиятни диққат билан кузатишда давом этишади.

Transfermarkt экспертлари «Ливерпуль»нинг собиқ форварди қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Нуньеснинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 12:43, 23.07.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик