Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Арсенал» Диоманде бўйича сўров юборди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг»нинг ивуарлик вингери Ян Диоманде Англия Премьер-лигаси топ-клубида фаолиятини давом эттириш вариантига эга бўлиб турибди. Бу ҳақда инсайдер Бен Джейкобснинг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.

19 ёшли африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Тўпчилар» Диоманде трансфери бўйича дастлабки сўровни юборишди.

Аввалроқ матбуотда ивуарлик футболчига Франциянинг «ПСЖ» клуби томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Transfermarkt портали Диоманденинг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Ян 36 та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 9 та ассист ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:07, 23.07.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик