Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

IFFHS Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар рейтингини эълон қилди. Танташев нечанчи ўринда?

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамларнинг рейтингини эълон қилди.

Унга кўра ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев 10-поғонадан жой олди. У мундиалда 2та гуруҳ учрашуви (Шотландия — Марокаш ва Жазоир — Австрия) ҳамда 1та плей-офф ўйинини (Парагвай — Франция) бошқарди. Танташев битта учрашувда ўртача 2та сариқ карточка кўрсатган.

Рейтингда финал учрашувини бошқарган словениялик ҳакам Славко Винчич пешқадамлик қилмоқда. Англия ва Аргентина ўртасидаги ярим финални бошқарган америкалик ҳакам Исмоил Эльфат 2-ўриндан жой олган.

3-ўрин сальвадорлик Иван Бартонга насиб қилган. Умумий ҳисобда 2026-йилги Жаҳон чемпионати ўйинларида 52 нафар бош ҳакам фаолият олиб борди.

Жаҳон чемпионатида ишлаган энг яхши 10 нафар ҳакамлар рейтинги қуйидагича:

1.Славко Винчич (Словения)
2. Исмоил Эльфат (АҚШ)
3.Иван Бартон (Сальвадор)
4. Клеман Тюрпен (Франция)
5. Майкл Оливер (Англия)
6. Жоао Педро Пинейро (Португалия)
7. Факундо Телё (Аргентина)
8. Хесус Валенсуела (Венесуэла)
9. Адҳам Муҳаммад (Иордания)
10. Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Киритилди: 15:21, 23.07.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик