Лондоннинг «Арсенал» клуби ўзининг расмий сайти орқали янги футболчининг сафга келиб қўшилганини эълон қилди. Жамоа аъзосига айланган Христос Цолис илгари Бельгиянинг «Брюгге» клубида тўп сурган.
Цолиснинг асосий позицияси — чап қанот вингери. Шу билан бирга, 24 ёшли грециялик футболчи ўнг қанотда ва ҳужум марказида ҳам ҳаракат қила олади. Одатдагидек, «Арсенал» имзоланган шартнома муддатини ошкор қилмади, бироқ келишув узоқ муддатли эканини таъкидлаб ўтди.
«Арсенал» сафида Христос Цолис 17-рақам остида тўп суради.
2026/2027 йилги мавсумдаги илк ўйинини Цолис 16 август куни ўтказиши мумкин. Ушбу кунда «Арсенал» Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.













