Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Sky ЖЧ-2026 ўйинчиларининг рейтингини тузиб чиқди

Баҳо:
+1 | -

Нуфузли Sky Sports канали таҳлилчилари Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчилари рейтингини тузиб чиқишди. Биринчи ўринни Аргентина терма жамоаси сардори — юлдузли ҳужумчи Лионель Месси эгаллади. Унинг рейтинги — 100!

Иккинчи ўринда 97,69 рейтинг кўрсаткичи билан Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе жой олди. Кучли учликни 91,54 кўрсаткич билан Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем якунлаб берди.

Кейинги топ-10 таликдан Усмон Дембеле (90,94), Унай Симон (88,48), Эрлинг Холанд (88,4), Педро Порро (85,65), Микель Оярсабаль (85,11), Эмерик Лапорт (83,66) ва Пау Кубарси (83,27) жой олди.

Қизиғи шундаки, Испания терма жамоаси вакиллари топ-4 таликда йўқ, Мундиалнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган Родри эса ҳатто топ-10 таликка ҳам киритилмаган.

Киритилди: 17:52, 23.07.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик