Sky Sports хабарига кўра, «Ливерпуль» «Монако» ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушни сотиб олишга қизиқмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Англия клуби Франция терма жамоасининг 24 ёшли аъзосининг мумкин бўлган трансфери бўйича аллақачон сўров юборган.
Шунингдек, футболчига «Пари Сен-Жермен» ҳам даъвогарлик қилмоқда ва уни ўзнинг устувор мақсадларидан бири деб ҳисоблайди. Парижликларнинг охирги таклифи тахминан 40 миллион еврони ташкил этди, аммо «Монако» уни рад этди.
Аклиушнинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
2025/26 йилги мавсумда Аклиуш барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. ЖЧ-2026 да у Эронга қарши ўйинда (3:0) майдонда 7 дақиқа ҳаракат қилди.













