BBC хабарига кўра, «Ботафого» ярим ҳимоячисига «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» томонидан қизиқиш бор. Бразилиялик футболчи уларнинг шорт-листидан ўрин олган.
Қайд этилишича, «Зенит» ва «Палмейрас» Данило учун тахминан 25 млн фунт (30 млн евро) таклиф қилган.
Ярим ҳимоячи илгари Англияда «Ноттингем Форест» шарафини ҳимоя қилган. У АПЛда 50 та ўйин ўтказиб, 6 та гол муаллифига айланган.













