Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ юлдузи Дани Алвес Хосеп Гвардиолани ўз фаолиятидаги энг муҳим ва асосий мураббий деб ҳисоблайди. Уларнинг Каталония грандидаги биргаликдаги фаолияти йилларида клуб Европада тенгсиз эди.
«Унинг қўл остида мен мутлақо бошқача футбол ўйнашни ўргандим, бунда ҳар бир футболчи майдоннинг ўз ҳудуди учун жавоб берарди. Мен камроқ чарчардим, баъзида ўйин давомида ҳатто терламасдим ҳам. Ҳимояда қанча кам куч сарфласам, ҳужумда шунчалик хавфлироқ ўйнардим», — дейди Алвеснинг сўзларини derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Дани Алвес маълум муддатга Каталония клубига қайтиб келган эди, бироқ шундан сўнг зўрлаш айблови билан боғлиқ жиноий можарога аралашиб қолганди.













